Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Касимова Мунирахон Садикжановна

Касимова Мунирахон Садикжановна
Тиббиёт фанлари доктори, профессор

КАСИМОВА МУНИРАХОН САДИКЖАНОВНА

1967 йилда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 1990 йилда М.С.Касимова Тошкент тиббиёт Институтини имтиёзли диплом билан тамомлаб, “Офталмология” кафедрасига клиник ординатор сифатида ўқишга кирган. 1996 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Офталмология” кафедраси аспирантурасига ўқишга қабул қилинган. 1998 йилда профессор Х.М.Камилов илмий раҳбарлиги остида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

2000-2017 йилларда М.С.Касимова Тошкент врачлар малакасини ошириш Институти “Офталмология” кафедраси доценти лавозимида ишлаган. 2017 йилдан буён мазкур кафедра профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

ТХКМРМ офталмология бўлимида у кўзнинг тўр пардаси ва оптик асаб томирларида ўткир қон айланишининг бузилиши бўлган беморларни ташҳислаш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди.

2009 йилда М.С.Касимова профессор Х.М.Камилов раҳбарлигида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. У офталмология бўйича 2 та фалсафа докторларини (PhD) тайёрлади.

2013 йилда М.С.Касимова Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг халқаро бўлими мудири этиб тайинланди. М.С.Касимова ТХКМРМ Илмий кенгаши раисининг ўринбосари, стоматология, офталмология ва ЛОР касалликлари бўйича махсус кенгаш аъзоси. “Соғлиқни сақлаш аълочиси” ва “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

2017 йилдан бери Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Офталмология” кафедраси профессори ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаб келмоқда.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-