НАСИРОВА УМИДА ФЕРУЗОВНА
2002 йилда Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтининг педиатрия факультетини тамомлаган. 2002 йилда Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтида неонатология кафедрасида аспирант сифатида илмий ва педагогик фаолиятини бошлаган.
2005 йилдан Тошкент педиатрия тиббиёт институти неонатология кафедрасида ассистент. 2005 йилда «Янги туғилган вақтинчалик ҳипотироидизм билан мактабгача ёшдаги болаларнинг психоматик саломатлиги» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.2005-2015 йилларда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Неонатология кафедрасида доцент лавозимида ишлаган ва 2010-2011 йиллар давомида АЕС-2 давлат гранти доирасида тадқиқот олиб борган, 2015 йилда «Янги туғилган чақалоқлар билан уяли энергия алмашинувини баҳолаш билан юрак-қон томир тизими ҳолати» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. (14.00.09) .2016 йилдан Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кафедрасида доцент лавозимида ишлади. Шахар Болалар шифохонаси №1 базасида чақалоқ патологияси бўлимлари ва реаниматология бўлимида, Республика Перинатал маркази, РИИА Она ва бола тиббиёт маркази клиникаларида беморларни даволашда иштирок этиб, ҳаво тезёрдами муаммолари бўйича тавсиялар беради. Умумий иш стажи 15 йил, илмий ва педагогик фаолияти 14 йил. 2017 йилдан бошлаб ТХКМРМ неонатология кафедраси мудири.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси ССВ бош неонатологи” сифатида 2020 йилдан фаолият кўрсатади.
Covid-19 коронавирус инфекциясига қарши курашда мунтазам фаолият кўрсатди.
Мутахассислик малакасини оширишда доимий равишда ўз устиди ишлайди. Мавзуий семинарларда, илмий-амалий конференция ва халқаро конгрессларда мунтазам иштирок этади. Соҳага таалуқли охирги адабиётлардан, монография, журналлардан ва бош марказий Кохрейн кутубхонасидан кенг фойдаланади. Янги олинган маълумотларни дарс жараёнига тадбиқ этади. Илмий-педагогик фаолияти давомида доимий равишда ўз малакасини ошириб келмоқда, жумладан Ўзбекистонда, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда ўтказилаётган тиббиёт визуализацияси, дипломдан кейинги таълимни ривожлантириш ҳамда замонавий ўқув технологияларга бағишланган илмий-амалий анжуманлар ва халқаро семинарларда мунтазам иштирок этиб, ўз малакасини ошириб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси. 90 дан ортиқ илмий ишлар, 8 та услубий тавсиялар, 2 та китоб ва неонатология бўйича 2 та ўқув қўлланмалари (тиббиёт олий ўқув юртлари курсантлари ва талабалари учун) муаллифи. Унинг раҳбарлигида 1та номзодлик диссертатсияси ҳимоя қилинган.