
КОМИЛОВ ХОЛИДЖОН МАХАМАДЖАНОВИЧ
Ўзбекистон Қахрамони, тиббиёт фанлари доктори, профессор, офтальмология кафедрасининг мудири.
ORCID: 0000-0002-7250-8159 Академик таълим:1968 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини битирган.
Илмий ишлари:1972 йилда номзодлик диссертациясини, 1984 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Илмий-тиббиёт Кенгаш аъзоси. Республика офтальмологлари илмий жамиятининг Раиси, ТХКМРМ олимлар ва жаррохлик факультети кенгашлари, илмий ва муаммолар кенгашларининг аъзоси. Россия Федерацияси Тиббий-техник фанлар академиясининг академиги, Қирғизистон Республикаси Айтматов академиясининг фахрий академиги
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология

ҚОСИМОВА МУНИРАХОН СОДИҚЖОНОВНА
Тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ТХКМРМ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
ORCID: 0000-0002-2883-3923 Академик таълим:1990 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини, 1998 йилда давлат тилшунослик университетини битирган.
Илмий ишлари:1995-1998 йил аспирантурани тугатиб, шу йили кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2009 йили тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олди.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:ТХКМРМ олимлар ва жаррохлик факультети кенгашлари, илмий ва муаммолар кенгашларининг аъзоси.
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология

НОРМАТОВА НАРГИЗА МИРШОВКАТОВНА
DSc - тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Олий тоифали шифокор.
ORCID: 0009-0008-0158-5529 Академик таълим:1988 йил Тошкент Давлат тиббиёт институтини битирган.
Илмий ишлари:1998 йилдан тиббиёт фанлари номзоди. 2001 йилдан ҳозирги кунгача ТошВМОИ офтальмология кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келаяпти. 2021 йили «Диабетик ретинопатияни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш»га қаратилган илмий тадқиқот натижаларини докторлик диссертациясида ҳимоя килди ва тиббиёт фанлари доктори (DSc) унвонига эга бўлди.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02 рақамли илмий кенгаш аъзоси. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази жаррохлик факультети ва муаммолар илмий кенгашининг аъзоси.
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология

БОБОХОНОВА ДИЛОРОМ МУХИТДИНОВНА
Тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
ORCID: 0000-0002-0242-1429 Академик таълим:1982 йилда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини даволаш иши мутахассислигини бўйича имтиёзли диплом билан битирган.
Илмий ишлари:Тиббиёт фанлари номзодлиги диссертациясини «Гиперметропик амблиопияни даволашини такомиллаштириш» мавзусида химоя қилган.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Аъзолиги йўқ.
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология

ХАКИМОВА ЗУЛХУМОР КАРИМОВНА
Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ORCID: 0000-0002-7428-8882 Академик таълим:1991 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини битирган
Илмий ишлари:2000 йили “Кўз олмасини ёрдамчи аппарати касалликларини комплекс даволашда РЛАТ усулларини қўллаш” мавзусида профессор Х.М.Комилов рахбарлигида фан номзодлик диссертациясини химоя қилган. 2023 йилда “Ўзбекистон шароитида узоқ умр кўрувчиларда кўриш аъзоси касалликларининг эпидемиологияси, хавф омиллари ва профилактикасини инновацион жихатлари” мавзусида фан докторлик диссертациясини химоя қилган.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Аъзолиги йўқ.
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология

МАКСУДОВА ЛАЙЛО МАСХУТОВНА
Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ORCID: 0000-0002-4768-0520 Академик таълим:2002 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини бакалаврни ва 2005 йилда «Кўз касалликлари» кафедрасида магистратурани битирган.
Илмий ишлари:2017 йилда «Кўз куйиши билан оғриган беморларни даволашда замонавий ёндашув (клиник-экспериментал тадқиқот)» мавзусида диссертациясини ҳимоя қилиб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига муваффақ бўлди. 2021 йилда «Кўзнинг ишқорий куйишининг ташхислаш, даволаш, олдини олиш ва асоратларини башорат қилишга комплекс ёндашув» бўйича докторлик ишини якунлаб, тиббиёт фанлари доктори (DSc) унвонига эга бўлди.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази жарроҳлик факультети муаммолар кенгашининг аъзоси
Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология

АБДУЛЛАЕВ ШЕРЗОД РАХМАТОВИЧ
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, катта ўқитувчи.
ORCID: 0000-0002-0515-1794 Академик таълим:2005 йилда ТошПМИни битирган.
Илмий ишлари:Илмий изланиш ишларини «Кўз замбуруғли касалликларининг этиопатогенези, клиникаси, ташхиси ва даволаш» мавзусида диссертациясини ёқлаб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига муваффақ бўлди.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар: Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология

ХАМРАЕВА ГАВХАР ХУСАНОВНА
Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ORCID: 0000-0002-9375-5482 Академик таълим:2006 йилда Тошкент тиббиёт Академияси бакалаврини ва 2010 йилда «Кўз касалликлари» кафедрасида магистратурани битирган.
Илмий ишлари:2017 йилда «Кўрув нерви яллиғланиш касалликларининг клиник-ташхисий хусусиятлари ва комплекс даволашни асослаш» мавзусида диссертациясини ёқлаб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори даражасига, 2021 йилда «Девик оптикомиелити ва тарқоқ склерозда кўриш аъзоси ўзгаришларининг клиник-диагностик асослари ва уларни даволаш» мавзусида диссертациясини ёқлаб тиббиёт фанлари доктори (DSc) даражасига муваффақ бўлди.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар: Профессионал тажриба:РКККШ барча бўлимларида консультант шифокор
Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология

Худойберганов Азизбек Рўзибаевич
Таянч докторант, кабинет мудири
ORCID: 0000-0002-7594-7317 Академик таълим:2014 йилда Тошкент Тиббиёт Академияси даволаш иши факультетини ва 2017 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Офтальмология» кафедрасида клиник ординатурани тугатган.
Илмий ишлари: Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар: Профессионал тажриба: Ишнинг асосий йўналишлари:офтальмология