КОМИЛОВ ХОЛИДЖОН МАХАМАДЖАНОВИЧ
Ўзбекистон Қахрамони, тиббиёт фанлари доктори, профессор, “Офталмология” кафедрасининг мудири.
1968 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини битирган. 1988 йилдан хозирги кунгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (ТошВМОИ) Офталмология кафедрасининг мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Офталмологияда долзарб бўлган нейроофталмология, кўз микрохирургияси ва бошқа илмий йўналишларининг ривожланишига катта хисса қўшиб келмоқда. Бевосита иштироки ва рахбарлиги остида кўрув аъзолари турли касалликларининг диагностикаси, консерватив ва микрохирургик усуллар билан даволашда янги, замонавий илмий-техник комплекслар ва дори-дармонлар амалиётга татбиқ этиб келинмоқда.
Тажрибали врач ва офталмохирург. 770 дан ортиқ илмий ишлар, шулардан 8 монография, 6 EHM дастурига патент, 10 та ихтирога патент, 10 та муаллифлик гувоҳномаси, 38 та услубий қўлланмалар муаллифи. Профессор Х.М.Комилов бошчилигида 7 нафар тиббиёт фанлари доктори ва 39 нафар тиббиёт фанлари номзодлари ва PhD тайёрланган. Х.М.Комилов мунтазам равишда ўз махоратини ошириб бормоқда.
Президент администрацияси қошидаги тиббий-санитария бирашмаларида даволаш-маслахат ишлари бўйича маъсул. Унинг бошчилигидаги офталмология кафедраси Республикамизнинг барча шифокор-офталмологлари учун малака ошириш маскани бўлиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Илмий-тиббиёт Кенгаш аъзоси. Республика офталмологлари илмий жамиятининг Раиси, ТХКМРМ олимлар ва жаррохлик факультети кенгашлари, илмий ва муаммолар кенгашларининг аъзоси.
Шунингдек Россия Федерацияси Тиббий-техник фанлар академиясининг академиги, Қирғизистон Республикаси Айтматов академиясининг фахрий академиги ҳисобланади.
Комилов Холиджон Маҳамаджанович халқ соғлиғини сақлаш йўлидаги хизматлари учун 2006 йили Президентимиз Фармони билан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган бўлса, 2012 йили “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлди, “Олтин Юлдуз” медали билан мукофотланди. 2016 йили “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони ва 2017 йили “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” кўкрак нишони ҳамда 2023 йилда биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланди.