Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Акилов Хабибулла Атауллаевич

Акилов Хабибулла Атауллаевич
Тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Турон" Aкадемияси Aкмадемиги
Телефон:
ФАКС:
E-MAIL: info@tipme.uz

Давлатимиз томонидан алоҳида эътибор ва эътирофга сазовор бўлган инсонлар қаторида Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш Маркази директори, узоқ йиллар давомида халқимизнинг сиҳат саломатлиги, таълим, фан соҳалари тараққиёти йўлида катта ишларни амалга ошириб келаётган халқаро майдонда танилган, шу билан бирга ”Хирургия ва болалар хирургияси” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Хабибулла Атауллаевич, 1957 йилда зиёлилар оиласида туғилган. Миллати ўзбек.

1980 йилда САМПИни тамомлаган

1980-1982 - САМПИ “Нормал анатомия” кафедраси ассистенти

1983-1985 йиллар - В.В.Воҳидов номидаги РИЖИАТМда клиник ординатор

1985-1991 йилларда В.В.Воҳидов номидаги РИЖИАТМда илмий ходим

1991-1998 йй. В.В.Воҳидов номидаги РИЖИАТМда катта илмий ходими

1998-2003 йилларда - В.В.Воҳидов номидаги РИЖИАТМ директори

2003-2017 йилларда ТошИУВ ўқув ишлари бўйича проректор.

2017 йилдан ҳозирги кунгача – ТХКМРМ директори

Хабибулла Атауллаевич – кўп йиллар мобайнида катталар ва болалар хирургияси хизматининг ривожланишига улкан ҳисса қўшаётган йирик мутахассис, Ўзбекистонда тан олинган олимдир. Хабибулла Атауллаевич нафақат катталар, балки болалар хирургиясида қилган ишлари билан етук истеъдод эгаси эканлигини исботлади.

Унинг бошчилигида 2006-2012 йилларда болаларда қўшма жароҳатларини даволашни тубдан такомиллиштириш амалга оширилди, долзарб бўлган сийдик йўллари туғма нуқсонларини даволаш бўйича янги операция усуллари ўйлаб топилиб, татбиқ қилинди. 2014-2018 йилларда замонавий техник инновацион дастур ва технологияларни қўллаш натижасида қориннинг аралаш жароҳатлари бўлган болалар ўлими ва касалланиш кўрсаткичлари Республикада кескин пасайди. Хабибулла Атауллаевич раҳбарлигида қорин бўшлиғининг ўткир патологиялари бўлган беморларга эндовидеохирургик операцияларни амалга оширадиган хирурглар мактаби яратилди, 2016-2019 йилларда болаларда чандиқли ичак тутилишини олдини олиш ва самарали даволаш бўйича илмий изланиш олиб борилди ҳамда янги усул ишлаб чиқилди. Ҳозирга келиб, Республика шошилинч тиббий ёрадам марказида ўзининг “Шошилинч болалар хирургияси” мактабига асос солди.

Хабибулла Атауллаевич томонидан 2018 йилда танасида 16 та ёт жисм (игна) бўлган 9 ойлик бола муваффақиятли операция қилинди. 2006 йилда “Сиам эгизаклари” операциясини Россиялик мутахассислар билан биргаликда бажарган бўлса, 2022 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Аравон туманида яшовчи Фотима Зуҳра Сиам эгизакларини 19 декабрь куни Хабибулла Атауллаевич Ўзбекистонда биринчи бўлиб муваффақиятли ажратиш амалиётини мустақил бажарди.

Хабибулла Атауллаевич Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори сифатида Таълим дастурлари халқаро стандартлар асосида тўлиқ янгиланишига, симуляцион тиббиёт тизимини яратишга, Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегияси бўйича тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизимининг “йўл харитаси” ишлаб чиқилишига, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ва инновацияларни жорий этишга муваффақ бўлинди.

Унинг раҳбарлигида 9 та докторлик ва 29 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган, ҳозирги кунда яна 6 та диссертация устида изланишлар олиб борилмоқда.

Профессор Хабибулла Атауллаевич 2 та халқаро, 2 та амалий ва 10 та фундаментал лойиҳага раҳбар бўлиб, уларнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган. У 500 дан ортиқ илмий нашрлар, жумладан, 10 та монография, 250 га яқин илмий мақола, улардан 45 таси хорижий нашрларда, 13 та патент, қатор муаллифлик гувоҳномалари, рационализаторлик таклифлари ва услубий тавсиялар муаллифидир. Web of Science халқаро маълумотлар базасида илмий нашрларга эга.

Ҳозирги кунда Халқ депутатлари (тўртинчи сайлов) Тошкент шаҳар кенгаши депутатидир. Хабибулла Атауллаевич бир қатор илмий журналларнинг таҳририят аъзоси, Олий Аттестация Комиссия эксперт кенгаши аъзоси.

Профессор Хабибулла Атауллаевич шунингдек, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш аълочиси, “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги”, “Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги”, “Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги”, кўкрак нишонларига эга ва Украинанинг Георгий “Шон - Шуҳрат Меҳнат” медали соҳиби.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Х.А.Акилов 2024 йилнинг Июн ойида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Турон" Академияси Акмадемиги Унвони билан тақдирланди.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-