Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Музей - ўтмишга эшик ва келажакка ойнадир
01.06.2021    09:17 177 Чоп этиш

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ

 

Тошкент ш.                                                                                                 Май 2021 йил

 

Бугунги кунда Ватанимиз тарихини ўрганишда, аҳолининг билимини оширишда музейларнинг ўрни муҳим. Музейлар тарихимизни ўрганишга, кечаги ва бугунги ҳаётни таққослаб, жамиятимиз тараққиёти ҳақида тўғри хулоса чиқаришга хизмат қилади. Музейлар ўзига хос илмий ва тарбиявий аҳамиятга эга маскандир.

Замонавий илмий таснифда музейлар тур ва соҳалар бўйича фарқланади. Юртимизда соҳалар бўйича тарих, табиатшунослик, санъатшунослик, адабиёт, техника ва тиббиётга оид музейлар фаолият юритиб келмоқда.

    Шу маънода Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази маънавият кунларини янада қизиқарли ва мазмунли ўтказиш мақсадида май ойи “Музейлар ойлиги” сифатида белгиланди.

  Барча марказ факультетлари ва уларда таълим олувчилар ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш музейига ой давомида ташриф буюришди.

 Томошабинлар билан ишлашнинг энг муҳим шакли экскурсиядир. Шунинг учун музейга қадам ранжида қилган факультет деканлари, ҳодимлар ва курсантларга музейнинг экскурсия учун масъул гидлари томонидан қизиқарли ва сермазмун маълумотлар сўзлаб берилди.

   Музейдаги барча экспонатлар тарихи, турли даврларги тиббиёт ускуналари ва анжомлари кўрсатиб ўтилди.

   Марказ ҳодимлари ва таълим олувчилар нафақат ўз соҳаларига оид музейга, балки шу билан бирга Темурийлар тарихи давлат музейига ҳам ташриф буюришди.

  Шу билан бирга қатор факультет деканлари, кафедра аъзолари ва тингловчилар томонидан пойтахтимизда бунёд этилган очиқ осмон остидаги музейларга, санъат музейига, адиблар ҳиёбонига ҳам ташрифлар уюштирилди.

 

      Марказда 14 ва 28 май кунлари маънавият кунлари муносабати билан бўлиб ўтган “Музей ойлиги”да режалаштирлган барча ташрифлар амалга оширилди ва бу соҳа вакилларининг нафақат ҳозирги балки келажак режалари учун ижобий ва ижодий туртки бўлади деб ўйлаймиз.

     

          Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи                         Ш.Р.Максудова

          Маънавият ва маърифат бўлими методисти                      А.Х.Хайдарова