Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Марказ илмий кенгаши
27.05.2021    06:59 229 Чоп этиш

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ

Тошкент ш.                                                                                                 26 май 2021 йил

 

   Марказ Олимлар Кенгаши кун тартибига асосланган ҳолда бўлиб ўтди.

  Олимлар Кенгаши раиси профессор Х.А.Акилов белгиланган вазифалар бўйича эътирозлар йўқлигини хисобга олиб, йиғилишни очиқ деб эълон қилди.

  Кенгашда марказ “Ижтимоий-фанлар факультет”и мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор М.Н.Нуритдинов ва бир қатор марказ олимлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти бўлди.

    Кенгаш 9 май хотира ва кадрлаш кунига бағишланган маърифий қисм билан бошланди. Маънавият ва маърифат бўлими мудири Максудова Ш.Р. “Инсон азиз, хотира муқаддас” деб номланган тақдимотида ёши улуғ инсонларни хотирлаш ва қадрлаш, улар ҳолидан ҳабар олиш миллатимиз учун анъанага айлангани, унга риоя қилган ҳолда марказ деканлари, касаба уюшмаси ва ҳодимлар томонидан байрам муносабати билан нуроний устозлар ҳолидан ҳабар олингани ҳақида маълумот берилди. Шу билан бугунги пандемия шароитида касбга фидоийлик натижасида жон берган азиз ҳодимларимиз шарафига бир дақиқалик сукунат эълон қилинди. Зеъро уларнинг хотираси доим қалбимиздиб юрагимизда.

 

   Марказда жорий йилда олиб борилган илмий фаолият хакидаги хисобот Марказ илмий ишлари ва инновациялар буйича директор уринбосари профессор Ш. Э. Атаханов томонидан тингланди. Ҳисоботда нафақат илмий соҳада эришилган ютуқларб шу билан бирга келажак режалар хақида хам маълумот берилди.

   Т.ф.д. Халимбетов Г.С. марказ клиник ординатура ва ёшлар иттифоқи фаолияти, бугунги кунда марказ клиник ординаторлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, уларга таълим бериш юзасидан марказ ва чет эл олий ўқув юртлари ўртасида имзоланган меморандумлар ва ҳалқаро тажрибага эга ёшлар  ҳақида қизиқарли  ҳисоботи тингланди.

  Кейинги ҳисобот ихтисослаштирилган илмий кенгашга тегишли бўлиб, Т.ф.д. Убайдуллаева Н.Н. марказ ихтисослаштирилган илмий кенгаши, бугунги кундаги йўналишлари, шифрлари хақида атрофлича маълумот берди.

   Олимлар кенгашида марказнинг бир қатор етакчи мутахассислари турли унвонларга топширилган ариза ва хужжатлари илмий кенгаш аъзоларининг овози билан тасдиқланди.

 Шу билан бирга турли масалалар юзасидан Марказ илмий котиби М.К.Гулямова сўзга чиқди.

     

    Кун  тартибида белгиланган барча масасалар мазкур кенгашда кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

         Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи                         Ш.Р.Максудова

          Маънавият ва маърифат бўлими методисти                      А.Х.Хайдарова