Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Маънавият ва марифат

ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

 

МАъНАВИЯТ МАЪРИФАТ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА

 

      Мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга жорий этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган тарғибот тизими шаклланди. Бу жараёнда Республика Маънавият маърифат маркази, унинг жойлардаги тузилмалари ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан муайян ишлар амалга оширилганини қайд этиш лозим.

     Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази миқёсида ўтказиб келинаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг барчаси марказда фаолият олиб борувчи профессор-ўқитувчилар,  илмий-тадқиқотчилар, клиник ординаторлар ва маъмурий хўжалик бўлими ҳодимлари ҳамда тингловчи курсантларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишга, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш ва тафаккур доирасини янада юксалтиришга йўналтирилган.

    Жамиятимиз ҳаётига даҳлдорлик ҳисси билан яшаш, етук шифокор ва мутахассис бўлиш билан бирга маънавий дунёси шаклланган, комил инсон бўлишга интилиш тиббиёт соҳасининг барча вакилларига хос бўлган фазилат ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, жаҳон адабиёти ва санъати дурдоналарини билиш, тарихни чуқур таҳлил эта олиш билан бирга давлат сиёсатига муносабатини намоён қилиш, жамиятда тинчлик осойишталик ва фаровонликка эришиш йўлида меҳнат ва ижод қилиш фақат юксак манавиятли инсонларга хосдир. Ана шу маънода институтимизда ўтказиладиган тадбирларга таниқли адабиёт намоёндалари шоир ва ёзувчилар, кўзга кўринган йирик фан ва давлат арбоблари, санъат усталари ташриф буюришади. Марказ ёшлари ва республикамизнинг турли вилоятларидан малака оширишга келган шифокоркурсантлар мазкур тадбирларда фаол иштирок этиб янада ўзларининг дунёқарашини шаклланади. Пойтахтимизда фаолият юритувчи театрларнинг институт саҳнасида намойиш этган спектакллари иштирокчиларда катта таъсурот уйғотади ва маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилади. Марказимизда  ҳар ойда режа асосида маънавият кунлари , турли хил тадбирлар ўтказилади. Мазкур тадбирлар жамоани ҳамжихатликда институтимизни гуллаб яшнаши ва равнақи учун хизмат қилишга ундайди ҳамда янги марралар сари чорлайди, тадбир давомида  профессор-ўқитувчилар,  ходимлар, аспирантлар ва клиник ординаторлар   фаол иштирок этишади.  Марказнинг барча кафедраларида ташкил этиладиган ўқув жараёни дарс жадвалига 6 соатлик маънавият ва маърифат машғулотлари киритилган. Мазкур соатларда Президентимиз асарлари ва маърузалари, давлатимиз сиёсати, шифокор маънавияти, комил инсон ғояси, миллий истиқлол ғояси каби мавзуларда машғулотлар кафедра профессорлари ва доцентлари томонидан олиб борилади. Марказда олиб борилаётган маънавий ва маърифий тадбирларни юқори савияда ташкил этишда, ректорат, деканат, ходимлар касаба уюшмаси, Фахрийлар Кенгаши,  Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти фаол қатнашиб келишмоқда.